Ўзбекистон Президентлигига номзодларда тенг имкониятлар мавжудлигига ишонч билдирилди
Шанхай халқаро тадқиқотлар университети қошидаги Марказий Осиё давлатлари тадқиқот марказида жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар берган.
Тадбирда Хитой эксперт-академик давраси вакиллари, шунингдек, ШХТУ ўзбек тили кафедраси мутахассислари иштирок этган. Брифинг давомида иштирокчилар сайловларни ўтказиш бўйича фаол сайловолди кампанияси бошлангани, кузатувчиларнинг, давлат раҳбарлигига ўз номзодларини илгари сурган сиёсий партияларнинг бу жараёндаги мажбуриятларидан хабардор бўлишди.
Брифинг иштирокчилари Ўзбекистондаги Президентлик сайловлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Агентлик улардан баъзиларини келтирган.
"2014-2015 йиллардаги парламент ва президентлик сайловлари мониторингида иштирок этган университетимиз экспертлари сайлов жараёнига жалб этилган барча тузилмаларнинг аниқ фаолияти, сайлов тизимининг умумэътироф этилган халқаро меъёрларга тўлиқ мос келишига шахсан ишонч ҳосил қилишган.
Ишончим комилки, навбатдаги президентлик сайловлари ҳам шаффоф муҳитда ўтади, барча номзодларга тенг шароитлар яратилади", — деган ШХТУ партия қўмитаси котиби Цзян Фэн.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Ян Бо ҳам ўз фикрларини билдириб ўтган.
"Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистонда улкан ўзгаришлар юз берди. Мамлакатда барқарор иқтисодий ўсиш ва макроиқтисодий барқарорлик кузатилмоқда. Кенг миқёсдаги ободонлик ишлари ҳамда шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини табиат чиройини сақлаб қолган ҳолда замонавий иншоотлар қуриш орқали ўзгартириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳар қандай ривожланган демократик давлатда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам бўлажак сайловларда барча сиёсий партиялар вакилларининг иштирок этишлари ушбу жараённинг барча иштирокчиларига бир хил шароит яратиш қоидасига қатъий амал қилинганлигидан далолат беради. Аминманки, бу сафар ҳам барча номзодлар сайловолди кампанияси жараёнида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имкониятларга эга бўлишади. Хусусан, сайловчиларни мамлакатни ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўз қараш ва ҳаракат йўналишларини қамраб олган сайловолди дастури билан таништириш учун бир хил ҳажмда эфир вақти ва чоп этиш майдони ажратилади.
Аввалги сайловларда давомат юқори бўлгани республика фуқароларининг давлатчиликни мустаҳкамлаш, кучли парламентаризм институтини шакллантириш йўлида ўз ҳиссаларини қўшиш истаклари ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга бўлган юқори хоҳишларини кўрсатиб берганди. Сайловни муваффақиятли равишда ўтказиб олишни тилайман", деган у.
Мавзуга оид
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021
Танзила Норбоева хотин-қиз сайловчилар сонини маълум қилди
18:42 / 16.10.2021