Спорт | 15:47 / 01.10.2016
5779
1 дақиқада ўқилади
Пепе ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳимоячиси Пепе ёзда эркин агент сифатида Испанияни тарк этиши мумкин.
As нашри берган маълумотга кўра, Пепенинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзида поёнига етади. Клуб 33 ёшли футболчи билан шартнома муддатини узайтирмоқчи эмас.
"Реал" Пепе ўрнига "Айнтрахт"нинг 19 ёшли футболчиси Хесус Вальехони таклиф қилмоқчи.
Манба: Tribuna.Uz