Спорт | 11:08 / 01.10.2016
7036
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон эшкак эшиш бўйича Осиё биринчилигида энг кўп медални қўлга киритган жамоа бўлди

Самарқанд эшкак эшиш каналида ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ва параканоэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари якунланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Уч кун давом этган мусобақаларда дунёнинг 14 давлатидан келган 200 дан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳслашди.

Дастлаб, параканоэ бўйича биринчи Осиё чемпионати ўтказилиб, унда ўзбекистонлик спортчилар 2 олтин, 4 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритиб, энг яхши натижани қайд этди.

Катталар ўртасида ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 11 олтин, 10 кумуш ва 6 бронза медалини қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда юртимиз вакиллари 10 олтин, 14 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
 

Мавзуга оид