Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:38 / 04.10.2016
7887
1 дақиқада ўқилади
Сурияда тўйдаги портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди
Суриянинг Хасака вилоятидаги Сафия аҳоли пунктида тўй вақтидаги портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилмани тўй ўтаётган хонада террорчи-худкуш ҳаракатга келтирган.
Таъкидланишича, яна 55 киши жароҳат олган. Шу билан бирга жароҳатланганлар сони 90 кишига яқинни ташкил қилгани ҳақида ҳам хабарлар берилган.
Сентябрь бошида Тартус, Хомс ва Дамашқ ён-атрофида портлашлар содир этилганди. Бу портлашлар оқибатида 38 киши ҳалок бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш