Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марадона, Тотти ва яна бир қанча собиқ футбол юлдузлари хайрия футбол учрашувида иштирок этишади
Диего Марадона, Франческо Тотти, Роналдиньо, Жанлука Дзамбротта ва Эрнан Креспо каби футбол юлдузлари Римда хайрия футбол учрашувида иштирок этишади.
Учрашув 12 октябрда Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Football Italia. Ўйин хайрия жамғармаси шиори остида ўтади ва Rai 1 телеканали орқали жонли кўрсатилади. Учрашувни ўтказишдан тушган маблағлар ҳарбий ҳаракатлардан азият чеккан болаларга ёрдам учун йўналтирилади.
Учрашувда иштирок этишларини шунингдек Антонио Ди Натале, Фабио Капелло, Роберто Карлос ва Родриго Таддеи ҳам тасдиқлашди.
Майдонда асосий шахслар албатта Италия ва Аргентина футболи афсоналари Франческо Тотти ва Диего Марадона бўлади. Бу икки футболчининг қарама-қаршилиги мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Икки футболчи ҳам Италия А сериясининг бутун бир даврини намоён қиладилар: Марадона 80-йилларда "Наполи" таркибида порлаган, Италия футбол фахрийси Тотти ҳали ҳам ўзининг ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилиб келмоқда.
Учрашув "Тинчлик учун бирлашиш" шиори остида бўлиб ўтади. Учрашув олдидан футболчилар Рим папаси билан учрашадилар ва ундан оқ фотиҳа оладилар.
манба:tribuna.uz
Мавзуга оид
07:45 / 15.12.2025
“Барча йўллар Римга элтади”: Рим империясининг батафсил йўллар харитаси яратилди
23:35 / 03.11.2025
Римда ўрта асрларда қурилган Конти минораси қулаб тушди
20:42 / 03.06.2025
Неймар қўл билан гол урмоқчи бўлди ва қизил карточка олди
16:26 / 31.01.2025