Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Каролинада "Мэтью" тўфони сабабли 1 млн дан кўпроқ одам эвакуация қилинади
АҚШнинг Жанубий Каролина штати губернатори Никки Хейли "Мэтью" тўфони сабабли соҳилбўйи ҳудудларида яшовчи одамлар эвакуация қилинишини эълон қилди ва мактабларнинг ярмида машғулотларни бекор қилди, деб хабар бермоқда WLTX19.
Унинг айтишича, тиббиёт муассасаларида эвакуация бошланган, эвакуациянинг асосий босқичи 5 октябрда маҳаллий вақт билан 3.00 да (Тошкент вақти билан 12.00) бошланади.
1,1 млн га яқин одам эвакуация қилиниши кутилмоқда. Хейлининг айтишича, соҳилдан 100 мил (160 км) узоқликда бўлган барча одамлар ушбу ҳудудни тарк этишлари керак.
"Агар эртароқ кета олсангиз, ундан ҳам яхши, бундан мақсад ҳамма бир вақтда кетмаслигидир", деб айтди губернатор.
Хейлининг таъкидлашича, эвакуация тез ўтмайди ва шунинг учун сабрлироқ бўлиш ва жараёнга бир неча соат кетишини тушунишни сўради.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
01:04 / 21.03.2026
Славянскдан болаларни мажбурий эвакуация қилиш бошланди
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
10:40 / 07.01.2026