2016 йилнинг 15 августидан 15 сентябрига қадар кузги акциянинг биринчи босқичи ўтказилди. Тасодифий рақамлар генератори 50та мукофотнинг омадли эгаларини аниқлади: электр чойнаклар, ошхона тарозилари, фенлар, дазмоллар ва мобил телефонлар ўйналди.
Акция ташкилотчилари қизиқарли статистика тайёрлашди: маълум бўлишича, биринчи босқичнинг ҳар бир ғолиби ўртача 13 промо-кодни фаоллаштирган. Электр чойнак соҳибига айланиш учун ўртача 10та қадоқланган сут харид қилиш лозим. "Биз барча оила аъзоларимиз билан бирга Musaffo сутини яхши кўрамиз, лекин акция бизни янада кўп сут харид қилишга чорлади, - деди тошкентлик Равшан Маҳаматдинов. - Рекламани кўриб, омадимизни синаб кўришга қарор қилдик: биз омадлимиз, бундай ўйинларда биринчи имарта ғолиб бўлишимиз эмас, мана умидимиз ўзини оқлади. Чойнак зўр, бажонидил ундан фойдаланяпмиз, бизга жуда ёқди. Умид қиламизки, Musaffo сутининг мазаси ҳар доим ана шундай тотли бўлиб қолади, чунки биз бу сутнинг доимий харидоримиз, бундан кейин ҳам акцияларда иштирок этишни истаймиз".
Электр чойнакнинг бошқа бир соҳиби, тошкентлик Ҳумоюн Каветдинов Musaffo мухлислари қаторига қўшилди: "Ҳар куни эрталаб қизчамиз учун сутли бўтқа тайёрлаймиз, оддий сут тез "бузилади", шу боис пакетдаги сутни танлаш керак бўлади. Musaffo сутининг мазасини тотиб кўрдик, жуда маъқул келди, шу пайт акциядан хабар топдик. Қизиқиш юзасидангина иштирок этиб кўрдик: шундоқ ҳам харид қиламиз, сутнинг қадоғини бекорга ташлаб юборгимиз келмади. Энди эса фақат шу савдо маркасидан фойдаланамиз, бундай кутилмаган ютуқ - жуда ёқимли, албатта".
"Ошхона тарозилари" тоифасида ғолиб бўлган иштирокчилар орасидан пойтахтлик Анна Лусенко биргина код йўллаб, ғолиб бўлишга муваффақ бўлди. "Биз аввал ҳам Musaffo сутини харид қилардик, бу сут бизга жуда ёқади, деярли ҳар куни ичамиз, - дейди у. - Акция рекламасини кўриб қолдик ва қизиқишимиз устун келиб, омадимизни синаб кўрдик. Мана, ғолиб ҳам бўлдик ва хўжаликда керак бўладиган ютуқни қўлга киритдик. Бундан буён акцияларда янада фаол иштирок этамиз, энди бундан-да йирик мукофотларни ютиш истаги пайдо бўлди".

Электрон дазмолни қўлга киритиш учун иштирокчилар ўртача 5тадан промо-кодни рўйхатдан ўтказишди. Улардан тўрт нафари жуда омадли бўлиб чиқди: уларнинг ғолиб бўлиши учун биргина стикер етарли бўлди. Марғуба Абдуллаеванинг тан олишича, у дастлаб акцияни жиддий қабул қилмаган: "Бу шунчаки одамларни кўпроқ сут харид қилишга ундовчи "ўйин" деб ўйладим. Сут қутисини ташлаб юбормоқчи эдим, бироқ қизим бунинг ўрнига код йўллашни таклиф қилди ва кўриб турганингиздек, Artel русумли дазмолни ютиб олдик, омадни қаранг! Жуда ҳам хурсандмиз, дазмолни ишлатишга ҳам улгурдик, акцияда қатнашишда давом этамиз".
















