Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко маҳбуслар жонига оро кирувчи қонунни имзолади
Украина президенти Петр Порошенко жазо муддатини қамоқда ўтказаётганларга интернет тармоғидан фойдаланишларига рухсат берувчи қонунни имзолади. Унинг нусхаси Олий Рада сайтига жойлаштирилган.
Унда таъкидланишича, озодликдан маҳрум этилганларга фақатгина маъмурият назоратида тармоққа уланишига рухсат берилади. Шу билан бирга, уланиш учун тўлов маҳбуснинг ўз маблағидан қопланади. Алоҳида қайд этилишича, қамоқда сақланаётган жиноятчиларнинг ижтимоий тармоқлар, зўравонлик, эротика ва порнографияни тарғиб қилувчи сайтларга кириши тақиқланади.
Аввалроқ, Украина Олий Радаси 6 сентябрда маҳбусларга нисбатан қатор талабларни енгиллатишга қарор қилган. Хусусан, қамоқдагилар жаргон сўзлардан фойдаланишлари, бир-бирига лақаб қўйиши, таналарига сурат чиздиришлари мумкин. Бундан ташқари, улар жазони ўташ муассасасига келиши билан, ёки карантин, диагностика ва тақсимланиш вақтида ҳам яқинларига қўнғироқ қилиш ҳуқуқига эга бўлишган.
Бундан ташқари, жиноятчилар янги қонунлардан огоҳлатирилмаса ва хабардор қилинмаса, қамоқхона раҳбари жавобгарликка тортилиши мумкинлиги қонунда белгиланган.
Мавзуга оид
18:44
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026