Хитой шарқидаги Нанкин шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида кучли портлаш содир бўлди.
Синьхуа агентлиги хабарига кўра, портлаш заводнинг асбоб-ускуналар сақланадиган қисмида рўй берган.
Қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумотлар йўқ.
Воқеа жойига қутқарувчи гуруҳлар йўл олган.

















