Жамият | 00:34 / 09.10.2016
33482
1 дақиқада ўқилади

Порошенкони уятга қўйган талаба ўқишдан четлатилиши мумкин

Украина президенти Пётр Порошенкога ноқулай савол берган Киев миллий университети талабаси ўқишдан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Украинанинг "Вести" нашри хабар бермоқда.

Бироқ университетда бу хабарга ҳозирча расман изоҳ берилмаган.

Университетнинг тарих факультети 3-курс талабаси Порошенкодан ўқишни якунлагач, бир йилга аксилтеррорчилик операцияси ўтказилаётган ҳудудга жўнаш тавсиясини олган. Талаба ҳам "андиша қилиб ўтирмай" Порошенкодан у ўз ўғилларини бу ҳудудга қачон юборишини сўраган.

Порошенко бундай саволдан афт-ангори ўзгариб, талабани "тролл" (иғвогар) деб атаган.

Мавзуга оид