Россия БМТ ХКда Франциянинг Сурия бўйича резолюциясига қарши чиқди
Россия БМТ Хавфсизлик кенгашига Франция томонидан Сурия масаласида тайёрланган ҳужжатга вето қўйди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.
Франция томони Хавфсизлик кенгашига Ҳалабда ҳарбий авиация парвози ман этилишини кўзда тутувчи, шунингдек, Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибига риоя этишга чақирилган резолюция лойиҳасини тақдим этганди.
Ҳужжатга 11 овоз берилган, 2 овоз қарши бўлган ва кенгашнинг яна 2 аъзоси бетараф қолган.
Россиянинг БМТ қошидаги доимий вакили Виталий Чуркин Сурия бўйича ҳеч қандай лойиҳа 8 октябргача маъқулланмаслигини маълум қилган.
Ўз навбатида расмий Москва БМТ Хавфсизлик кенгашига Франция томонидан тайёрланган ҳужжатга муқобил тарзда ишлаб чиқилган Сурия бўйича резолюциясини тақдим этган.
Бу лойиҳада БМТ бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистуранинг «Жабҳат ан-Нусра» жангариларини Ҳалабнинг шарқий қисмидан олиб чиқиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватланган.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024