Жаҳон | 11:43 / 10.10.2016
7623
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШ ва Россия ядро дастурларини қўллаб-қувватлади

АҚШ ядро дастури Россияникидан ортда қолмоқда. Қўшма Штатлар президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп демократлар вакили Ҳиллари Клинтон билан ўтказган телебаҳсда шундай фикрни илгари сурган. 

«Бизнинг ядро дастуримиз анча ортда қолмоқда, уларнинг дастури эса гуллаб-яшнаяпти. Бизнинг ҳукуматимиз бунга имкон бермаслиги керак эди», — деган Трамп.

Унинг қайд этишича, Қўшма Штатлар ядро қуроли борасида «эскирган ва яроқсиздир».

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид