Жаҳон | 11:24 / 11.10.2016
18635
2 дақиқада ўқилади

Трамп: Бу ҳақиқатдан ҳам Америками? Даҳшат!

Фото: bbc.com

АҚШ президентлигига номзод республикачи Дональд Трамп мамлакатдаги бир қатор ОАВ унинг давлат раҳбари этиб сайланмаслиги учун фитна уюштиргани тўғрисидаги маълумотга изоҳ берди. Трамп ўзининг Twitter'даги саҳифасида FOX News телеканалининг видеотасвирини юклаб, "Бу ҳақиқатдан ҳам Америками? Даҳшат!" - дея ёзув қолдирди

Видеода телеканал бошловчиси Билл О'Райли шундай дейди: "АҚШда ўз ходимларига Трампни йўқ қилишни буюрган камида 3 медиаташкилот бор".

"Агар сиз Трампни қўллаб-қувватласангиз, карьерангизга нуқта қўйилади", - дея қўшимча қилди О'Райли, лекин аниқ ОАВ номини тилга олмади. FOX News телеканали асосан республикачилар тарафдори ҳисобланади. 

Дональд Трампнинг ОАВ билан муносабатлари осон кечмаяпти. Республикачилар номзоди уларнинг аксариятини ўзига нисбатан нохолис муносабатда айбламоқда.

Душанба куни сиёсатчи яна бир бор CNN телеканалига ҳужум қилиб, унинг дебатлар натижасига доир сўровномасини "аянчли ва адолатсиз", деб атади. Телеканал Демократлар номзоди Ҳиллари Клинтоннинг ғолиб бўлганини таъкидлаган. CNN телеканали кўпроқ Демократик партия ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлайди.

Мавзуга оид