Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтинги тақдим этилди
Жаҳон иқтисодиёт форуми (ЖИФ) экспертлари дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари номини аниқлашди. 141 давлатдан иборат рейтингда етакчилик Финляндияга насиб этди. Бу ҳақида ЖИФ ҳисоботида маълум қилинди.
Иккинчи ўринни Қатар эгаллади. Энг хавфсиз мамлакатлар рейтингидаги учликка БАА якун ясади. Рўйхатдаги тўртинчи ва бешинчи поғоналарни Исландия ва Австрия мамлакатлари эгаллашди.
Рейтингнинг биринчи ўнлигидан шунингдек Люксембург, Янги Зеландия, Сингапур, Омон ва Португалия мамлакатлари жой олди. Рўйхатдаги охирги ўрин Нигерияга берилди.
Мазкур рўйхатни тузишда мамлакатдаги жиноятчилик, терроризм, аҳолининг давлат идораларига ишониш даражаси, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фуқароларни ҳимоя қила олиш хусусияти ва шу каби бошқа омиллар инобатга олинган.
Мавзуга оид
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
20:55 / 25.06.2026
Ўзбекистон бола ҳуқуқлари халқаро рейтингида 96-ўринни эгаллади
08:30 / 24.06.2026