Сайёҳларни хона тозалашга мажбур қилган меҳмонхона эгаси қўлга олинди
Полиция бепул яшаш эвазига бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган сайёҳларга хоналарини тозалашни мажбур қилган Япония шимолидаги меҳмонхона эгасини ҳибсга олди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги маълум қилди.
Манбага кўра, Хитой ва Малайзиядан ташриф буюрган зиёратчилар бепул яшаш ёки катта чегирмага эга бўлиш учун меҳмонхонада ишлашган. Бу эса Япония қонунларига зид ҳисобланади, унга кўра, қисқа муддатли сайёҳлик визалари асосида ташриф буюрган хориж фуқаролари бажарилган иш учун мукофотланиш ҳуқуқига эга эмас. Яна бир қонун хорижликларнинг жисмоний меҳнат талаб этиладиган ишларга жалб қилинишини тақиқлайди.
Полиция меҳмонхона эгасидан ташқари, бепул яшаш учун меҳнат қилаётган доимий меҳмонларни ҳам қўлга олган. Хорижликлар ўз айбларини инкор қилишмоқда ва меҳмонхонадаги тозалаш ишлари учун пул олмаганликларини айтишмоқда.
Яқин кунларда қўлга олинган кишининг яна 13 меҳмонхонаси текширувдан ўтказилади.
Мавзуга оид
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024