Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Tashkent Challenger – 2016”: Денис Истомин чорак финалда
Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида давом этаётган “Tashkent Challenger – 2016” анъанавий халқаро турнирида Денис Истомин чорак финалга чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Яккаликлар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган тажрибали теннисчимиз чорак финал йўлланмаси учун украиналик Денис Молчановга қарши кортга чиқди. Дастлабки сетда Д.Истомин рақибига 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Лекин иродали ўйин, ғалабага бўлган кучли интилишини намойиш этган теннисчимиз кейинги сетларни 6:3, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
Денис Истомин чорак финалда хорватиялик Иван Додиг билан куч синашади.
Мавзуга оид
01:22 / 19.01.2026
Винус Уилямс Australian Open рекордини ўрнатди
11:48 / 15.12.2025
Теннис: Раҳимова ва Тимофеевадан кейин Кудерметова ҳам Ўзбекистонга ўтди
19:00 / 08.12.2025
Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилган россиялик теннисчи WTA 125 турнири ғолиби бўлди
18:18 / 21.10.2025