Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТнинг янги бош котиби Сурия урушига изоҳ берди
Сурия можаросида иштирок этаётган томонларнинг барчаси урушни тўхтатиш зарурлигини яхши англаб етишлари даркор. Чунки бу уруш бутун дунё хавфсизлигига таҳдиддир, деб баёнот берган БМТнинг навбатдаги бош котиби Антониу Гутерреш CNN телеканалига берган интервьюсида.
"БМТ ва унинг бош котиби ташкилот аъзоларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак. Аммо, у "кўприкларни барпо этиш"да адолатли воситачи бўлиши даркор, деб ўйлайман. Ва айниқса, Сурия билан боғлиқ вазиятда мазкур уруш бутун дунё учун таҳдид эканини етказиш учун бор имкониятини ишга солиши керак", — деган Гутерреш.
"Бу уруш, глобал терроризм билан боғлиқ. Ҳар бир томон манфаатларини ва қонунийлигини бир четга суриб, зиддиятли томонлар билан можарога барҳам беришга эришиш устида ишлаш вақти келди", — деб қўшимча қилган Гутерриш.
Мавзуга оид
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026