Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда Миллий гвардия ташкил этилади
Францияда Миллий гвардияни ташкил этиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. У, 14 июль куни Ниццада амалга оширилган террорчиликдан сўнг, мамлакат президенти Франсуа Олланд ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
Қонуннинг биринчи бандида қайд этилишича, "Франция Миллий гвардияси зарур бўлган ҳолларда, мамлакат хавфсизлиги ва мудофаасини таъминлашга ҳисса қўшиш учун қурол ишлатиши мумкин". Давлат ҳужжатлари эълон қилинадиган Journal officiel сайтида ёзилишича, у "Қуролли кучлар сафида шартнома асосида хизмат қилаётганлар орасидан кўнгилли равишда ташкил этилади". Миллий гвардия таркибига, шунингдек, "мамлакат полициясининг фуқаролик захирасидан ҳам кўнгиллилар кириши мумкин".
Янги тузилмага, Франция мудофаа ҳамда ички ишлар вазирлиги биргаликда раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026