Жаҳон | 10:17 / 16.10.2016
13562
1 дақиқада ўқилади

Россиялик чегарачиларга ҳужум қилган шимолий кореялик балиқчилар Приморьега етказилди

Фото: © РИА Новости

15 октябрь куни Приморье ўлкасидаги иқтисодий ҳудудда россиялик чегарачиларга ҳужум қилган шимолий кореяликлар балиқчи кемаси экипажи Приморьега олиб кетилди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматига асосланиб «Интерфакс» хабар берган.

«Кун мобайнида кеманинг ўзи ҳам Приморьедаги портлардан бирига олиб келинади ва узоқ муддатли текширувлар бошланади», — деган манба. У россиялик чегарачилар кемасида фельдшер бўлгани ва у жароҳатланганларга ёрдам кўрсатгани ҳақида қўшимча қилган.

15 октябрь куни Шимолий Кореянинг балиқ овловчи кемаси Россиянинг Приморье ўлкасидаги иқтисодий ҳудудда уни текширмоқчи бўлган россиялик чегарачиларга ҳужум қилишга уринди.  

Россия ФХХ ходимлари нишонга олиб ўқ узиши оқибатида Шимолий Корея кемаси жамоасининг 9 аъзоси яраланган, улардан бири олинган жароҳатлардан вафот этган.  

Мавзуга оид