Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРдан бўлган барча меҳнат мигрантлари 2019 йилга қадар Приморьедан чиқиб кетади
Россиянинг Приморье ўлкасида ишловчи шимолий кореялик барча меҳнат мигрантлар 2019 йилга қадар ўз ватанларига қайтиши керак. Бу ҳақда РИА Новости минтақа ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича департаментига асосан хабар бермоқда.
Аввалроқ, Приморье ҳукумати 2018 йилга КХДРдан 9264 ишчини жалб этишни мувофиқлаштириб олгани маълум бўлганди, бироқ Россия Меҳнат вазирлиги бундай мурожаатни рад этди. Ўлка губернатори вазифасини бажарувчи Андрей Тарасенконинг январда журналистларга айтишича, Приморье ўлкаси ҳукумати ўлкада КХДРдан тахминан 10 минг ишчини қолдириш учун Москвага мурожаат қилган. Кейинчалик Тарасенко айни дамда Приморьеда бўлиб турган шимолий кореялик ишчилар минтақада 2018 йилнинг охирига қадар қолишини айтиб ўтди.
"Приморьеда йил охиригача 2017 йилда 2018 йил учун, санкциялар жорий этилишига қадар тегишли рухсатномаларни олган КХДР фуқаролари ишлайди. Бугунги кунда ўлкада бундай ишчилар сони бир неча минг кишини ташкил этади, декабрда тахминан 400 киши қолади, 2019 йилнинг январида – ноль. Шимолий Кореядан Приморьега меҳнат мигрантларининг кириши тақиқланди", - дея маълум қилишган департаментдан.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026