Спорт | 14:30 / 17.10.2016
7695
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик теннисчи “ажойиб ўйин”и учун 3 ойга мусобақалардан четлатилди

Фото: © AP

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси – АТР австралиялик теннисчи Ник Кирьосни Шанхай турниридаги хурмача қилиқлари боис, мусобақалардан четлатди. 

Шанхай мусобақасининг иккинчи давра баҳсида Кирьос Германия вакили Михаил Зверев билан куч синашиб, унга 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берган.

У ўйин мобайнида айтиш мумкинки, теннис ўйнашдан бош тортган. Ўзига келаётган теннис коптокларини қабул қилмаган. Шундан сўнг, тергов ўтказган ATP Кирьосга ўзининг яхши томонларини намоён этмагани учун 10 минг доллар, томошабинларга яхши муомалада бўлмаганига 5 минг доллар, спортчиларга хос бўлмаган ахлоқи учун 1,5 минг доллар жарима солган. 

Бундан ташқари Кирьос 2017 йил 15 январигача теннис кортига туша олмайди, деб хабар қилган Sky Sports дастури.

Аммо, австралиялик теннисчи 7 ноябрда ҳам майдонга қайтиш имконига эга, бунинг учун Кирьос спорт руҳшуносининг даволаш курсидан ўтиши керак. 
 

Мавзуга оид