Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Черногория бир неча ойдан сўнг НАТО аъзоси бўлади
Черногория бош вазири ҳамда ҳукмрон Социалистлар демократик партияси раҳбари Мило Жукановичнинг баёнот беришича, мамлакат бир неча ойда НАТО аъзолигига оид масалани ҳал этади.
Черногория ҳукмрон партияси якшанба, 16 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларида 81 депутатлик ўрнидан 36тасини эгаллашга муваффақ бўлди. Уни таъқиб қилган Демократик фронт мухолиф партияси янги парламентда 18та депутатлик ўрнини эгаллайди. Мухолифатнинг тўрт партияси бирлашиб парламентда кўпчиликни (41 ўрин) ташкил этиб, бош вазирни ҳукуматдан четлатишни режалаштирмоқда.
Бош вазир, янги ҳукуматнинг навбатдаги қадами мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлишига доир музокараларни фаоллаштириб, уни якунлаш эканини таъкидлаган.
Черногориянинг НАТО таркибига киришшига мамлакатдаги мухолифат партиялари қаршилик кўрсатмоқда. Улар бу масалани парламентда эмас, умуммиллий референдум орқали ҳал этишни талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 08.07.2026
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
10:35 / 08.07.2026
Германия мудофаа учун рекорд маблағ ажратади
20:08 / 07.07.2026