Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республикачи Трамп маслаҳатчиси демократлар сайловда фирибгарлик қилишларини айтди
Фото: washingtonpost.com
АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг маслаҳатчиси ва Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани демократлар сайловларда қандай қилиб алдашларини гапириб берди. Унинг айтишича, Демократлар партияси бир неча шаҳарларни назорат қилади, шунинг учун, масалан, Филадельфия ва Чикагодаги президентлик сайловлари ҳалол бўлиши даргумон. Бундан ташқари, вафот этиб кетган одамлар ҳам демократларга овоз бергани ҳолатлари бўлган.
"Ўлик одамлар одатда республикачиларга эмас, демократларга "овоз берадилар". Мен бош прокурор вакили бўлганимда, 1982 йилги сайловларда Чикагода 720 нафар вафот этиб кетган одам номидан демократларга овоз берилганини эслайман", деб айтди Жулиани CNN телеканали эфирида.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
16:21 / 29.06.2025
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
00:03 / 04.06.2025