Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА жаҳон чемпионати ўтказилиши қоидаларига ўзгартириш киритди
Фото: dynamomania.com
ФИФА 2018 йилги жаҳон чемпионати ўтказилиши қоидаларига бир қатор ўзгартиришлар киритди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Янги қоидаларга кўра, жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида жамоалар ўртасида очколар тенг бўлса, fair play – ҳалол ўйин рейтинги, яъни жамоалар футболчилари олган қизил ва сариқ карточкалар миқдори ҳисобга олинади. Бунда биринчи навбатда аввалгидек тўплар нисбати, сўнгра ўзаро учрашувлар натижаси ва ана ундан кейин жарима карточкалари миқдори солиштирилади.
Барча терма жамоалар ўз захирасида рақам ва исм туширилмаган қўшимча дарвозабон формасига эга бўлиши зарур. Бу дарвозабон жароҳат олган ёки майдондан четлатилган бўлса-ю, ўйинчиларни алмаштиришга лимит тугаган ҳолатларда керак бўлиши мумкин: агар терма жамоа дарвозага майдонда ҳаракатланувчи ўйинчини қўйишга мажбур бўлса, унда дарвозага қўйилган футболчи бошқа рақам ва исмдаги захира дарвозабони кийимида ўйнашига тўғри келмайди.
Шунингдек, янги қоидаларда ФИФА президенти жаҳон чемпионати ғолибини тақдирлаш маросимида бош мукофотни албатта чемпион жамоа сардорига беришга мажбур эмаслиги белгилаб қўйилди.
манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
18:21 / 31.12.2025
ФИФА йилнинг энг яхши футболчиси учун янги мукофот таъсис этди
19:58 / 29.12.2025
ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига талаб рекорд даражага етганини эълон қилди
21:16 / 18.12.2025