ОАВ: Тайланд монархияни ҳақорат қилувчи 120та сайтни блоклашни талаб қилмоқда
Тайланд телерадио миллий комиссияси YouTube, Facebook, Line ва Twitter ижтимоий тармоқларининг мамлакатдаги бўлимлари ва бошқа интернет порталларга мурожаат қилган. Унда, Тайланд монархиясини таҳқирловчи 120та саҳифа ва аккаунтни тўсиб қўйиш талаб қилинган, деб ёзмоқда Bangkok Post.
Тўсиб қўйилиши керак бўлган сайтлар ва манзиллар рўйхати интернет-портал операторларига ва "мессенжер"ларга 18 октябрда кун мобайнида тақдим этилади, - дея Миллий комиссия бош котиби Такхон Тантхасит сўзларини келтиради газета.
Миллий Комиссия бундан аввал ҳам шу каби талаб билан чиққан эди. Бироқ, обрўли халқаро порталлар ва ижтимоий тармоқлар операторлари, ўзларининг бош қароргоҳлари Тайланд ташқарисида эканини важ қилиб, ҳамкорлик қилишдан бош тортганди.
Мамлакат қонунчилигига кўра, қирол ва унинг оиласини ҳақоратлаш 15 йиллик қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:21 / 23.09.2022
Таиланд туристлар учун барча коронавирус чекловларини бекор қилади
19:57 / 20.08.2022
Тайланд ўзбекистонликлар учун мамлакатда визасиз юриш муддатини узайтирди
20:16 / 16.02.2022
Тайланд пойтахтининг номи ўзгариши мумкин
22:33 / 26.12.2021