Спорт | 14:30 / 19.10.2016
9654
2 дақиқада ўқилади

Австралияга қарши ўйин қаҳрамони бўлган Достон Иброҳимов улкан марраларни кўзламоқда

Фото: AFC

Осиёнинг энг ёрқин юлдузлари беллашишга тўпланар экан, у ерда хатога ўрин йўқ. Эҳтимол, бу асосан чиниққан ва теран фикрловчи ўзбекистонлик Достон Иброҳимовга қарши ўйинда айнан шундайдир.

“Биз Австралиянинг жисмоний жиҳатдан кучли жамоа эканлигини билар эдик, лекин техник жиҳатдан биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Мураббийимиз улар хатога йўл қўйишлари учун ўйин режамизга мувофиқ ҳаракатланишимиз ҳамда босим ўтказишимиз кераклигини айтди ва охир-оқибат биз ғалаба қилдик”, - деди 18 ёшли футболчи AFC.com мухбирига. 

Ёш ўйинчи ёлғиз эмасди, албатта, яхши нишонга олинган икки гол эса ўзбекистонликларнинг 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишини ҳамда терма жамоанинг Баҳрайн мезбонлигида ўтаётган 2016 йилги Осиё чемпионати-19 чорак финалига чиққан иккинчи жамоа бўлишини таъминлади. 

Футболчи австралияликларга қарши кечган ўйинга баҳо бериб, шундай деди: “Футбол – жамоавий ўйин - жамоа бўлиб ҳимояланиш, имконият яратиш ва ҳужум қилиш. Биз ҳаммамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсаккина яхши ўйин кўрсатишимиз мумкин”. 

Ўзининг прагматик қарашларига содиқ қолган яримҳимоячи терма жамоа билан жаҳон чемпионатига чиқишига умид билдирди. 

“Биз U-20 жаҳон чемпионатига даъвогарлик қилишни истаймиз ва мен жамоамнинг бунга эришишида ёрдам бериш учун кўпроқ гол уриш ниятидаман. Куни кеча мураббийимиз бизга бу мусобақага кўп йиллар тайёргарлик кўрганимизни эслатиб қўйди. Мен унга кўп имкониятлар тақдим этмоқчиман”, деган Самарқанднинг "Динамо" жамоасида ижара асосида тўп сурувчи "Пахтакор" жамоаси тарбияланувчиси бўлган ушбу футболчи.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид