Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:30 / 19.10.2016
10498
1 дақиқада ўқилади
Обама Оқ уйда охирги расмий қабул ўтказади
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Барак Обама Оқ уйда мамлакат раҳбари сифатида охирги расмий қабулни ўтказмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обама Оқ уйда Италия бош вазири Маттео Ренци ва унинг рафиқаси Аньезе Ландинини қабул қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, таниқли бош ошпаз Марио Батали бошчилигидаги дабдабали кечки овқат Оқ уйнинг жанубий ўтлоғида чодир остида ташкил этилади ва америкалик қўшиқчи Гвен Стефани иштироки билан якунланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш