«Ҳар бир президент Оқ уйнинг эгаси эмас, балки вақтинчалик ижарачисидир. Уни Конгресснинг рухсатисиз тубдан ўзгартира олмайди» дейилади Вашингтонда жойлашган Колумбия округи бўйича АҚШ Апелляция судининг 2-1 нисбатдаги қарорида.

«Улкан бал зали қурилиши керакми ёки йўқми, буни Конгресс ҳал қилади. Бу ижроия ҳокимиятининг ўзбошимчалик билан ҳал қиладиган иши эмас», дея суд ҳайъатининг кўпчилик аъзолари хулосасини келтирмоқда Reuters.

Ушбу қарор Тарихий ёдгорликларни сақлаш миллий трести (National Trust for Historic Preservation) томонидан ютиб олинган дастлабки эҳтиёт чорасини ўз кучида қолдирди. Трест ўтган йили – Оқ уй маъмурияти бинонинг шарқий қанотни бузиб ташлаб, Конгрессдан рухсат сўрамасдан 8 360 квадрат метр ҳудудга зал қуришни бошлаганидан кейин судга мурожаат қилганди.

Миллий трест президенти Брент Легс ушбу суд қарори «Америка халқининг ўзлари қадрлайдиган тарихий жойлар, шу жумладан Оқ уй ҳақида ўз фикрларини билдириш ҳуқуқи учун ажойиб кун» бўлганини таъкидлади.

Апелляция суди Трамп маъмуриятига АҚШ Олий судига шикоят қилиш имконини бериш учун ўз қарори ижросини 14 кунга тўхтатиб турди.

Трамп шикоят бермоқчи

АҚШ етакчиси эса ушбу лойиҳа хавфсизлик зарурати эканлигини тобора кўпроқ таъкидламоқда. Хусусан, Трамп жума куни постида бу иншоотни «ҳарбий марказ» деб атади ва маъмурият Олий судга апелляция беришини айтди. У суд қарорини «даҳшатли» ҳамда сиёсий мақсадларга қаратилган, деб ҳисобламоқда. Трампнинг айтишича, бу қарор уни, Оқ уйнинг бошқа расмийларини ва ташриф буюрувчиларни «ҳужум хавфи остида қолдириши»ни мумкин.

2026-08-08 15.09.57
Фото: Reuters
Май ойида Трамп ушбу зал ҳақида маълумот берганди

«Ушбу адолатсиз қарор Олий суд томонидан тўлиқ бекор қилиниши керак», деб ёзди Трамп. Унинг сўзларига кўра, бал зали режаси бомба паноҳлари, тиббий муассасалар, дрон ва ракеталардан ҳимоя қилиш тизимлари ва бошқа хавфсизлик хусусиятларини ўз ичига олади. Юқоридагиларнинг