Жаҳон | 14:45 / 20.10.2016
5717
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Schiaparelli аппаратидан келаётган сигнал қачон тўхтаганини маълум қилишди

Фото: ESA

«ЭкзоМарс» миссияси парвозига раҳбарлик қилувчи Андреа Аккомаццонинг баёнот беришича, олимлар Schiaparelli зондининг сигналини ва Марс юзасида ҳаракатланаётган ускуналар олаётган тавсирлар ва суратларни кутишади. 

«Бу «Бигль» ёки «Фила» фазо кемаларини излаш билан баробар, чунки бизнинг қурилмамиз ҳам жуда кичкина», — деган олим Дармштадтда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Шу билан у Марс ва Чурюмов-Герасименко кометасига зондларни туширишдаги муваффақиятсизликларни ёдга олган. 

Андреа Аккомаццонинг аниқлик киритишича, ускунадан олинаётган сигнал, унинг Марс юзасига қўнишидан 50 сония аввал келмай қолган. ExoMars миссиясининг Schiaparelli зонди куни кеча кечқурун Марс сайёрасига қўнгани хабар қилинган эди. Бироқ, унинг ҳолати ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. Чунки, ҳинд телескопи сайёрага қўнаётган ускунадан кучли шовқинли сигнални қабул қилгач, алоқа узилган. Мавжуд маълумотларни қайта ишлаш унинг тақдирига ойдинлик киритмаган. 

Мавзуга оид