Спорт | 11:41 / 21.10.2016
6974
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо: «2 кун аввал АПЛда энг ёмон футболчи бўлган Погба бугун ажойиб ўйин кўрсатди»

Фото: twitter.com/@BBCSport

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси доирасида  «Фенербаҳче»га қарши кечган ва 4:1 ҳисобида якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Ўзимизга керак бўлган 3 очкони қўлга киритдик. Европа Лигасида биринчи ўйинда ютқазганимиздан кейин уйда 9 очко ва сафардаги ўйинларда бир неча очко қўлга киритишимиз керак эди. Бу биз учун жуда ҳам муҳим ғалаба.

Яхши ўйин. Рақиб яхши ҳимояланди, лекин дастлабки 2та голдан кейин ўйин очилиб кетди.

Тўртинчи голдан кейин биз суръатни туширдик, рақиб эса гол уришга ҳаракат қилди. Менга ҳеч қачон гол ўтказиб юбориш ёқмайди. Биз қайсидир вақтда концентрацияни йўқотдик. Лекин бу нормал ҳолат, боиси, аввалроқ бир неча ўйинчиларни алмаштиргандим.

2 кун аввал Погба АПЛда энг ёмон футболчи бўлганди, орадан 48 соат ўтиб у ажойиб ўйин ўтказди. Мослашиб кетиши учун унга вақт керак. Мен Италияда ишлаганман, итальян футболини яхши биламан. А серияда 4-5 йил ўйнагандан кейин АПЛга дарҳол мослашиб кетиш осон эмас. Погбага вақт керак», – деган Моуриньо.

Турнирнинг аввагли ўйинларида ўзини кўрсата олмаган Погба турклар дарвозасига 2та гол йўллади.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид