Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таллин аэропорти портловчи мослама тўғрисидаги хабардан сўнг кўчирилди
Эстония пойтахти аэропортига ташриф буюрганлар, бинога портловчи мослама ўрнатилгани тўғрисидаги хабардан сўнг, зудлик билан хавфсиз жойларга кўчирилди, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги маҳаллий полиция вакилларига таянган ҳолда.
«Портлаш ҳақидаги хабар тушки пайт келиб тушган. Ҳозирда аэропорт ҳудудида полиция махсус ўргатилган итлар билан фаолият юритмоқда. Ҳаво гаванидан барча одамлар кўчирилган», — деб маълум қилган ҳуқуқ-тартибот идораси.
Қайд этилишича, самолётларга қўнишга рухсат берилади, аммо йўловчилар салонни вақтинча тарк этмайди. Аэропорт биносининг ўзи ҳам текширув ишлари тамомлангунча фаолият кўрсатмайди.
Мавзуга оид
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
12:27 / 20.03.2026
Эстония Россияни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
14:52 / 28.02.2026