Жаҳон | 07:33 / 25.10.2016
5664
1 дақиқада ўқилади

Ироқ ҳарбийлари Мўсул учун жангларда 800 квадрат километр ҳудудни жангарилардан қайтариб олишди

© REUTERS/ THAIER AL-SUDANI

Ироқ ҳарбийлари Мўсулни озод қилиш операция бошидан бери ИШИД жангариларидан 800 квадрат километрдан зиёдроқ ҳудудни қайтариб олишди. Бу ҳақда Пентагон вакили маълум қилди, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

Пентагоннинг ҳисобича, Мўсулни озод қилиш операцияси яхши суръатлар билан режа бўйича кетмоқда.

Маълум қилинишича, жангарилар Фурот (Тигр) дарёси устидан ўтувчи кўприкларни миналаштириб, Мўсулнинг шарқий қисмига қўшимча кучлар ташлаган.

Мўсулни озод қилиш операцияси 17 октябрда бошланганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид