Жаҳон | 11:42 / 26.10.2016
22072
2 дақиқада ўқилади

Атамбаев Қирғизистон ҳукуматини истеъфога чиқарди

Фото: © РИА Новости

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев республика ҳукуматининг истеъфоси ҳақидаги фармонга имзо чекди. Фармон у имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилган

25 октябрь куни парламент спикери кўпчилик коалициясининг тарқатиб юборилиши ҳақида расман маълум қилганди.

Хабарда айтилишича, республика вазирлар маҳкамасининг истеъфоси тўртта депутатлик фракциялари ўртасидаги келишув асосида шаклланган парламент коалицияси мақомининг йўқотилиши ҳақида расман эълон қилингани боис қабул қилинган.

"2015 йил 2 ноябрда Қирғизистон Жогорку кенешида СДПК, "Киргизистан", "Онугуу-Прогресс", "Ата Мекен" фракциялари ўртасидаги коалицион келишув асосида шаклланган Қирғизистон республикаси ҳукумати истеъфога чиқарилди деб ҳисоблансин", — дейилган хабарда.

Шу билан бир вақтда бош вазир, бош вазир ўринбосари, шунингдек, республика маъмурий бошқарув раҳбарларига ҳукуматнинг янги таркиби ва бошқармалар раҳбарлари тайинлангунга қадар вазифаларини бажаришни давом эттириш таклиф этилди.

Мавзуга оид