Бельгиянинг собиқ қироли судга чақирилди
Бельгиянинг тахтдан воз кечган 82 ёшли собиқ қироли Альберт II никоҳсиз қизи — 48 ёшли Дельфина Боэлнинг отасини аниқлаш бўйича олиб борилаётган иш доирасида судга чақирилган. Брюссель биринчи инстанция суди эшитувлари 2017 йил 21 февралга белгиланган. Бу ҳақда Le Soir хабар берган.
Альберт II 2013 йилнинг 21 июль куни ҳокимиятдан воз кечиб, тахтни катта ўғли Филиппга топширди, аммо расман қирол унвонини сақлаб қолди. Тахт билан бирга Альберт II суд иммунитетидан ҳам айрилган.
Боэль хоним иши бўйича суд жараёни 2013 йилнинг июнида бошланганди.
Нашр маълумотига кўра, суд инстанцияси биринчи марта Бельгия қиролини эшитув ишига чақирди.
Дельфина Боэль у Альберт II нинг беникоҳ туғилган фарзанди сифатида расман тан олинишини талаб қилмоқда ва бунинг учун ДНК таҳлилларининг ўтказилишини сўрамоқда. Агар у Альберт II нинг қизи деб тан олинса, собиқ қирол меросининг бир қисмига даъво қилиши мумкин, аммо қироллик оиласига қўшилмайди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024