Жаҳон | 16:27 / 26.10.2016
35194
1 дақиқада ўқилади

Видео: Дмитрий Медведев форум ўтаётган залдан зудлик билан эвакуация қилинди

Фото: © РИА Новости

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Сколковода ўтаётган “очиқ инновациялар” форуми қатнашчилари билан бирга тадбир бўлаётган залдан эвакуация қилинди.

Баҳс-мунозаралар вақтида бошловчи “хавфсизлик нуқтаи назаридан бинони тарк этиш лозимлигини” айтиб қолди. Қатнашчилар чиқиш эшиги томон йўналишди.

Манбанинг маълум қилишича, сессия иштирокчиларини федерал хавфсизлик хизмати ходимлари олиб чиқиб кетишган.  Асосий залдан куйинди ҳиди сезилган. Тахминларга кўра, бино гумбазлари остида ўтган кабелларда қисқа туташув содир бўлган.

Форумда бош вазир Медведев, бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович, вазирлар ва бизнесменлар иштирок этишмоқда.

Мавзуга оид