Спорт | 09:38 / 27.10.2016
8001
1 дақиқада ўқилади
Спаллетти матбуот анжумани вақтида журналист саволи туфайли бошини столга урди
«Рома» жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия чемпионати доирасида «Палермо»га қарши кечган учрашувдан кейинги матбуот анжумани вақтида журналистнинг жамоа ичидаги муҳит яхши эмаслиги бўйича айтган саволига ўта ҳисчанлик билан муносабат билдирди. Бу ҳолат видеоёзуви Vocegiallorossa.it нашрининг YouTube порталидаги каналида жойлаштирилган.
Журналист саволини беришни бошлаганида мутахассис бошини столга қайта-қайта урган.
Қайд этиш керакки, бу учрашув Спаллетти шогирдларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.