Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда марҳум қирол билан видолашиш маросими бошланди
29 октябрда Таиландда 13 октябрда вафот этган қирол Пумипон Адульядет (Рама IX) билан видолашиш маросими бошланди. Маросим Бангкокда Катта қироллик саройида очилди ва бир неча ой давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Саройга биринчилардан кириш учун таиландликлар ярим тундан навбатга тура бошлашган. Энди ташриф буюрувчилар навбат билан ҳар куни соат 8:00 дан бошлаб саройга киритиладилар.
Таиланд анъаналарига кўра, Рама IX жасади тик ҳолатдаги усти ёпиқ тобут ичига жойланган ва Дусит Маха Прасат тахтлар залига қўйилган. Қирол мақбарасига кириш чекланган ва у ерга кунига 10 минг одам киритилади.
Мавзуга оид
19:02 / 24.05.2026
Таиландга 60 кунлик визасиз кириш тартиби бекор қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
17:19 / 20.05.2026
Таиланд сайёҳлар учун визасиз режим қоидаларини кучайтирмоқда
10:21 / 30.04.2026