Иқтисодиёт | 00:08 / 30.10.2016
6285
1 дақиқада ўқилади
Хитой 2017 йилда нефть импорти бўйича АҚШдан ўзиб кетиши мумкин
Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигининг 2017-2019 йилларга берган прогнозига кўра, Хитой 2017 йилда нефть импорти бўйича АҚШдан ўзиб кетиши мумкин. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Хитойда жорий йилнинг январидан сентябригача нефть импорти ўтган йилдаги кўрсаткичдан 14 фоизга ортган. Бундан Хитой бош божхона бошқармаси маълумотлари гувоҳлик бермоқда. Божхона маълумотларига кўра, йил бошидан бери Хитой 283,51 млн тонна нефть импорт қилган, 2015 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 248,62 млн тоннани ташкил қилган.
Хитой сентябрда 33,06 млн тонн нефть импорт қилган. Таъкидланишича, Россия, Ангола, Ироқ сентябрда Хитойга нефть етказиб берувчи учта етакчи давлат бўлди.
Мавзуга оид
09:59
АҚШ Давлат департаментига РФни SWIFT'дан узиш ғояси муаллифи раҳбар бўлиши мумкин
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
23:51 / 07.11.2024
АҚШдаги тадқиқот марказидан 40 га яқин маймун қочиб кетди
23:15 / 07.11.2024