Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада президентлик сайловлари бошланди
30 октябрда Молдовада президентлик сайловлари бошланди. Шу куни охирги 20 йил ичида давлат раҳбарини биринчи марта халқ танлайди, бунгача президентни парламент сайлаб келаётган эди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 07:00да очилди ва 21:00гача ишлайди. Бу вақт ичида Молдованинг 3,1 млн фуқароси овоз бера олиши мумкин бўлади. Сайлов агар сайлов участкаларига овоз берувчиларнинг учдан бири келсагина бўлиб ўтган деб ҳисобланади.
Сайловда 9 номзод иштирок этмоқда. Бироқ сўровномаларга кўра улардан икки нафари: Россия билан яқинлашишни қўллаб-қувватлаётган Молдова социалистлар партияси етакчиси Игорь Додон ва Европага рўйхушлик қилувчи мухолифатдан ягона номзод, Ҳаракат ва бирдамлик партияси етакчиси Майя Санда сайлов фаворитлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026