Фан-техника | 12:41 / 04.11.2016
13412
3 дақиқада ўқилади

LG’дан кузги совғалар марафони

Суратлар: LG

Куз, совғалар, аниқроғи кўп совғалар – етакчи маиший техника ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда навбатдаги промо-акция – «LG’дан совғалар ёмғири»га старт беради. Турмуш шароитингизни ўзгартириб, янги музлатгич, кир ювиш машинаси, чанг ютгич, микротўлқинли печь ва кондиционер харид қилмоқчимисиз? У ҳолда бу сизнинг кундалик юмушларингизга ўзгаришлар киритиш учун айни муддаодир. Омадингиз келса, бу юмушларни бажаришни дунё брендининг энг замонавий маиший техникасига тўлиқ топширишингиз мумкин.

Кафолатланган ва суперсовғалар – LG’нинг юқорида номлари қайд этилган бирор бир маиший техникасини харид қилиш вақтида сизга айнан қайси совға насиб этади – буни омад аниқлайди. Шуни ёдда тутиш муҳимки, бу сафар сизга қандай совғалар насиб этишидан қатъи назар, улар уйингизга ёки иш хонангизга янгича қулайлик олиб киради.

«Совғалар ёмғири» акцияси доирасида 10 миллион сўмлик иккита сертификат, 5 миллион сўмлик учта, 2 миллион сўмлик еттита ва миллион сўмлик ўн саккизта сертификат ўйналади. Бу миқдори чекланган суперсовғалар ҳамда уларнинг бахтли эгаларини эса омад аниқлайди.

Кафолатланган совғаларга келадиган бўлсак, уларга акциянинг мутлақо ҳар бир иштирокчиси эгалик қилиши мумкин. Сиз режадаги техникангизни харид қиласиз ва кафолатланган бежирим ошхона идишлари тўпламини қўлга киритасиз. Энг асосийси эса – салмоқли мукофот фондига эга ўйинда иштирок этинг!

Промо-акцияда қатнашиш учун сиз расмий кафолат билан LG  музлатгичи, кир ювиш машинаси, телевизори, чанг ютгичи ёки кондиционерини харид қилишингиз керак бўлади. Харид амалга оширилгач, уч кун ичида уни фирма дўконининг промо-персоналида рўйхатдан ўтказиш зарур. Шунда сизнинг омадли чиптангизга айланиши мумкин бўлган махсус ўйин картасини қўлга киритасиз. Кафолатланган совғаларни харид расмийлаштирилиши биланоқ олиб кетиш мумкин. Мевалар учун вазалар, конфет идишлари тўпламлари, шиша салат идишлари ва кўплаб бошқа совғалар – сизни айнан қайси кафолатланган совға кутаётганини ўйин картасидаги ҳимоя қатламини ўчириб, билиб оласиз.

Промо-акцияда фақат чакана харидорлар иштирок этишлари мумкин. Кўпи билан иккита бир хил маиший техникани сотиб олган кишилар чакана харидорлар ҳисобланади.

«Совғалар ёмғири» акцияси 15 декабрга қадар давом этади. Бундай ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг! LG Electronics компанияси барча иштирокчиларга аъло кайфият ва эзгу ниятлар ижобатини тилаб қолади!

LG интернетда

Facebook
Instagram
LGblog.uz
Mover.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид