5-6 ноябрь кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда.
Бундеслига. "Бавария" - "Хоффенхайм" (Шанба, 5 ноябрь, Матч! Футбол 3, 19:30)

Германия Бундеслигасининг 10-турида амалдаги чемпион "Бавария" ўз майдонида "Хоффенхайм"га қарши майдонга тушади. Карло Анчелотти жамоаси учун жорий мавсумда чемпионат баҳслари қийин кечмоқда. Бундеслигада ҳам қолган жамоалар савияларини ошириб боришиб, мюнхенликларнинг ҳар доимо ютишлари учун имконият бермаяпти. "Хоффенхайм" бу йилги чемпионатни бироз яхши бошлади. Бир неча йиллар олдин кўрсатган қаҳрамонликларини такрорлашни режалаштирган бўлса ажабмас.
АПЛ. "Челси" - "Эвертон" (Шанба, 5 ноябрь, Матч! Футбол 1, 22:30)

АПЛнинг бугунги ўйинлари орасида марказий баҳс "Челси" ва "Эвертон" ўртасида бўлиб ўтади. Айни вақтда бу жамоалар чемпионат турнир жадвалида бир-бирига жуда яқин туришибди. Эътиборлиси, "Челси" АПЛнинг охирги 4та ўйинидан бери ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаяпти. "Эвертон" эса рақибларини енгиб, кўтарилишда давом этмоқда. Бугун,
Ромелу Лукаку "Челси"нинг "қуруқ" сериясига барҳам бера олармикан?
А серия. "Наполи" - "Лацио" (Шанба, 5 ноябрь, Матч ТВ, 00:45)

Италия А сериясининг 12-турида "Наполи" ўз майдонида "Лацио"га қарши майдонга тушади. Ўтган йилда бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашувларида ҳар иккисида ҳам "Наполи"нинг қўли баланд келган эди. Умумий олиб қаралса, улар шу кунга қадар 122та учрашувда ўзаро тўқнаш келишган. Шундан 44тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, 36 баҳсда "Лацио"нинг қўли балан келган. Ўтган мавсумда "Наполи"да Гонсало Ҳигуаин ажойиб ўйинлари орқали "Лацио" ҳимоясига ҳалақит қилганди. Бу сафарги тўқнашув қай тариқа кечишини яқин вақт ичида билиб оламиз.
АПЛ. "Арсенал" - "Тоттенҳэм" (Якшанба, 6 ноябрь, Матч! Футбол 1, 17:00)

















