Жаҳон | 15:47 / 05.11.2016
20320
2 дақиқада ўқилади

Обама АҚШ ҳарбий интервенцияларининг оқибатларини тан олди

Фото: AP/Pablo Martinez Monsivais

АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, АҚШнинг ҳарбий интервенциялари айрим ҳолларда, вазиятни яхши томонга ўзгартираётган бўлса-да, баъзан Вашингтоннинг аралашуви кутилмаган салбий оқибатларга олиб келмоқда. Шу билан муаммо катталашиб кетмоқда, деган Барак Обама HBO телеканалига берган интервьюсида.

"Бутун дунё бўйлаб ёмон ҳодисалар бўлмоқда. Ва биз нимадир қилишимиз кераклигини сезмоқдамиз. Бу албатта, интервенциялар фойда берган ҳолатларга тегишли. Бироқ, айрим вазиятларда шундай қарорлар янада йирик муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. У ёки бу ҳаракатлар қандай самара беришини аниқлаш, — ҳар қандай президент олдида турган мураккаб вазифалардан биридир", — деган Обама.

Аммо, унинг изоҳ беришича, америкаликларни ИШИД ва "Ал-Қоида" каби террорчилик ташкилотлари хуружидан ҳимоя қилиш масаласи борасида ҳарбий воситаларга мурожаат қилиш керак бўлади.

Обаманинг фикрича, "жаҳон тартиби"ни сақлаш учун АҚШ иттифоқчиларига эга бўлиши керак ва улар билан халқаро майдонда ҳамкорлик қилиши зарур. 

Мавзуга оид