Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ҳиндистон Қуролли кучларини янги жанговар техникалар билан бойитмоқда
Фото: AP
Ҳиндистон Қуролли кучлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 83та Tejas қирувчи самолёти, 464та Т-90 танки ва 15та вертолёт харид қилади. Уларнинг умумий қиймати 670 млрд рупий (10 млрд АҚШ долларига яқин)ни ташкил этади. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар қилмоқда.
Унинг маълумотига кўра, мудофаа харидлари бўйича қўмитанинг мудофаа вазири Манохар Паррикар раҳбарлигида ўтган мажлисида шундай қарор қабул қилинган. Қўмита бош вазир Нарендра Моди томонидан эълон қилинган "Ҳиндистонда ишлаб чиқ" дастури доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ниятида.
Бунда, Tejas қирувчи самолётларини харид қилиш муҳим қарор бўлди, деб хабар қилади телеканал. Ушбу жанговар самолётни устидаги ишлар Ҳиндистон республикасида 1980 йилларда бошланган. Унинг илк парвози 2001 йили амалга оширилган. 2015 йилда Tejas жанговар сафга қабул қилинган.
Уни Hindustan Aeronautics Limited миллий авиасозлик компанияси ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, Қўмита қарорига кўра харид қилинадиган Т-90 танклари Россия лицензияси асосида Ҳиндистонда Bhishma номи билан ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
21:23 / 28.01.2026
Нипаҳ вируси Осиё мамлакатларини Ҳиндистондан келаётган йўловчиларни текширишга мажбур қилди
07:23 / 28.01.2026
Инфографика: 2026 йилда G20'да энг тез ўсиш Ҳиндистонда
02:10 / 25.01.2026
Ҳиндистонда эпидемияга айланиши мумкин бўлган бедаво вирус тарқалмоқда
11:02 / 21.01.2026