Фан-техника | 17:54 / 09.11.2016
5846
1 дақиқада ўқилади

Honda «Duster» рақибини намойиш қилди

Фото: autodato.com

Япониянинг Honda компанияси WR-V ихчам кроссоверини намойиш этди. Аввал хабар қилинганидек, у айрим автомобиль бозорларида Renault Duster ва Ford EcoSport моделларига рақобат қилиши кутилмоқда. У илк бор Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги автокўргазмада оммага намойиш этилган.

Янги йўлтанламасни Япония автомобилсозлик компаниясининг Бразилиядаги шўъба корхонаси ишлаб чиққан. Моделнинг қисқартма номи кенгайтирилганда Winsome Runabout Vehicle (жозибали ихчам автомобиль) кўринишига эга бўлади.

Ҳозирча, Honda компанияси WR-V кроссоверининг техник хусусиятларини маълум қилганича йўқ. Компания фақат унинг 2017 йил биринчи ярмида ишлаб чиқарилиши ва сотилиши бошланашини билдирган. 

Аввал қайд этилганидек, Honda компаниясининг янги йўлтанламаси Jazz хэтчбеки платформасида барпо этилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, WR-V фақатгина олд ғилдираклари етакчи автомобиль сифатида таклиф этилиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Мавзуга оид