Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Пенсильванияда Клинтондан ўзиб кетди
АҚШ президентлиги учун Республикачилар номзоди Дональд Трамп кутилмаганда одатда демократларга ёнбосувчи Пенсильвания штатида рақиби Ҳиллари Клинтондан ўзиб кетди.
АҚШ маҳаллий сайлов қўмитаси маълумотларига кўра, 98 фоиздан ортиқ овоз бюллетенлари саналганидан кейин маълум бўлишича, Трампга 48,7 фоиз сайловчи овоз берган, Клинтонга – 47,74 фоиз фуқаро ишонч билдирган.
Агар Трамп Пенсильванияда ғалаба қозонгудек бўлса, бу аввалги ғалабалари билан бирга президентлик сайловида ғолиб чиқишига ҳисса қўшади.
20 нафар сайловчини тақдим этувчи Пенсильвания штати сайлов натижаларига сезиларли таъсир кўрсата оладиган бир неча штатлардан бири ҳисобланади. Таъкидланишича, Трамп учун бу штатда ғалаба қозониши сув ва ҳаводек зарур эди. Гарчи номзодларнинг Пенсильваниядаги кураши доимо кескин руҳда ўтганига қарамай, штат 1992 йилдан бери Демократик партия номзодини қўллаб-қувватлаб келади. АҚШ шимоли-шарқидаги штатда 12,7 миллион киши истиқомат қилади. Филадельфия ва Питтсбург штатнинг йирик шаҳарларидир.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026