Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш бўйича бош бошқармаси дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати лойиҳасини тайёрлади. Лойиҳа Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаганди.

Вазирлик тузган рўйхатда 70та дори воситалари ва 6та тиббий буюмлар номи келтирилган.

Дорихоналарда мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати
Дори воситалар
1. А+Б сеннозидлар (таблеткалар)
2. Азитромицин (таблеткалар, ёки капсулалар, ёки суспензия)
3. Активланган кўмир (таблеткалар)
4. Аллапинин ёки Амиодарон (таблеткалар)
5. Альбендазол (таблеткалар ёки суспензия)
6. Алюминий ва магний бирикмалари (таблетка, ёки капсулалар, ёки ичиш учун суспензия)
7. Амброксол, ёки Бромгексин, ёки Пертуссин, ёки Мукалтин (таблеткалар, ёки сироп, ёки эритма)
8. Аминофиллин (таблеткалар)
9. Амлодипин (таблеткалар)
10. Аммиак 10 фоизли сувли эритма (эритма)
11. Амоксициллин (таблеткалар, ёки капсулалар, ёки суспензия тайёрлаш учун кукун)
12. Ампициллин (таблеткалар, ёки капсулалар, ёки ичиш учун суспензия)
13. Аскорбин кислотаси + Рутозид (Аскорутин, таблеткалар)
14. Атенолол (таблеткалар)
15. Ацетилсалицил кислотаси (таблеткалар)
16. Ацикловир (таблеткалар, ёки суртма, ёки крем)
17. Бендазол, ёки Папаверин (таблеткалар ёки суппозиторийлар)
18. Борат кислотаси 3 фоизли спиртли эритма (эритма)