General Motors Трамп учун янги президент лимузини яратиш устида ишламоқда
АҚШнинг General Motors автоконцерни АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп учун Cadillac машинасининг янги моделини яратиш устида ишламоқда. Лимузин "Beast" (Йиртқич) деб аталди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, янги президент лимузини АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обаманикидан баъзи жиҳатларидан ташқари деярли фарқ қилмайди. Таъкидланишича, жумладан, GM олд фараларнинг ёруғликни вертикал тарқатиш имконияти ва шиналар четини ўзгартирган.
Маълум қилинишича, бу модификациядаги автомобиллар 9 тоннадан кўпроқ юк босади ва ўқ ва снарядлардан ҳимояга эга. "Йиртқич" 1,6 млн долларга баҳоланмоқда.
Fox News’нинг эслатишича, аввалроқ Обама унинг лимузини танк намунаси рамаси негизида ясалгани ҳақидаги сирни ошкор қилган.
Мавзуга оид
18:59 / 10.05.2024
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
17:13 / 07.02.2022
General Motors автоконцерни Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
18:15 / 18.11.2021
Жо Байден янги электрон Hummer'ни ҳайдаб кўрди (видео)
11:50 / 05.11.2021