Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WP: Трамп эски қоидаларни ўзгартириб Оқ уй калитини қўлга киритди
Ўз ҳаёт тарзидан бир неча ўн йиллар мобайнида фахрланиб келган манҳэттенлик миллиардер Дональд Трамп кўп хатолар қилган, аммо «ўзи билан курашиб» ғолиб бўлди, деб ёзади The Washington Post.
Нашрнинг қайд этишича, Трамп замонавий сиёсат қоидаларини тан олмади ва сайловчилар билан улар тушунадиган оддий тилда гаплашди. У одамларга, улар истаётган нарсаларни гапирди. Трамп элитага қарши чиқди ва ғолиб бўлди.
Унинг ўзига тўқ оилада дунёга келгани, бойлиги билан ўзига зеб бергани ва қироллардек яшагани муҳим эмас. У шунингдек, қолипга тушиб қолган ва одамларнинг сиёсат ҳақида қачон нима дейиш кераклиги борасида дарс берувчи эски қоидаларга қарши чиқди ва яна ғалаба қозонди, деб ёзади The Washington Post.
Газетанинг фикрича, Трамп ўзининг машҳурлиги уни аксар сиёсатчилар оғишмай амал қиладиган қатъий меъёрлардан ҳимоя қилади, деб ўйлаган. У ғалаба қозонди, чунки Трамп ўзига хос қилиқлари ва изоҳлари «унинг ҳақпарвар ва ишини охирига етказадиган инсонлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилиш»ига ишонган.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026