Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: Shell Бразилияга 10 млрд доллар сармоя киритмоқчи
Нидерландия-Британиянинг Royal Dutch Shell компанияси келаси беш йил мобайнида Бразилия нефть конларини ўзлаштиришга 10 млрд доллар сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашри компаниянинг сувости лойиҳалари бўйича вице-президенти Ваэл Саванга таянган ҳолда ёзмоқда.
«Биз бугунги кунда, йирик хорижий инвестормиз. Ҳар йили биз 2 млрд доллардан сармоя киритамиз», — деган Саван.
Маълум бўлишича, мазкур компания шу пайтга қадар Бразилиядаги лойиҳаларига 30 млрд доллар атрофида маблағ киритган, бундан ташқари мамлакат бўйлаб 5,5 минг ёқилғи қуйиш шахобчаларининг оператори ҳисобланади.
Экспертларнинг фикрича, Shell компанияси яқин йилларда Бразилия ҳудудида кунига 400 минг баррель нефть қазиб олишни бошлайди.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
16:35 / 25.05.2026
“Аввал ёпиқ давлат эдингиз, энди қизиқа бошлаяпмиз” – Нидерландия элчиси билан суҳбат
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026