Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Трамп ўз бизнеси бошқарувини фарзандларига топширмоқда
АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампнинг фарзандлари у томондан асос солинган Trump Organization компанияси бошқарувини ўз қўлларига олишади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, компанияни бошқариш ва назорат қилиш Трампнинг катта ўғиллари Эрик ва Дональд ҳамда катта қизи Иванкага ўтади. Айни вақтда улар компанияда вице-президентлар лавозимини эгаллашади.
Trump Organization вакилининг айтишича, бошқарувнинг Трамп фарзандларига ўтиши "айни вақтда компания учун устувор масала" ҳисобланади.
Трамп ўзининг дастлабки давлатини Нью-Йоркнинг Бруклин ва Куинс туманларида Иккинчи жаҳон урушидан аввал арзон уйлар қуришни бошлаган отасидан мерос сифатида олган. Трамп бу йўналишни ўзгартириб, бутун дунё бўйлаб қимматбаҳо идоралар, казино, меҳмонхоналар ва гольф-клублар қуришни бошлаган. Трамп қурилиш империясининг флагмани Манхэттен марказидаги Trump Tower осмонўпар биноси ҳисобланади. Бу ерда унинг компанияси бош қароргоҳи жойлашган.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020